Фостер оила ёки eринни босувчи оила нима?
Фостер оила ёки оила eрнини босувчи оила-бу касбий оила бeлиб, унинг фаолияти шартнома асосида маълум муддатга етим ва қаровчисиз болаларни тарбиялашга қаратилган.
Фостер оила фарзандликка олиш, васийлик ва омийлик қилиш тушунчаларига кирмайди, яъни бу болаларни тарбиялаш ва жойлаштириш шакллари бир-биридан фарқ қилади. Фостер оила тушунчасига болаларни махсус шартнома асосида болаларга нисбатан фостер ота-она билан қариндошлик муносабатларига алоқаси бeлмаган оила шароитида тарбиялаш иши киради.
Кeпгина ҳолатларда қуйидаги болалар тарбиялаш ва қараш учун фостер оилаларга берилади: етимлар, ота-онаси йeқолган деб эътироф этилиб, уларнинг қаровисиз қолган болалар, ӯз оиласи боланинг ҳаётига, жисмоний ва руҳий саломатлигига хатарли бeлган болалар, саломатлиги ёмонлиги туфайли фарзандини шахсан тарбиялай олмайдиган ота-оналарнинг болалари, шунингдек, ижтимоий ҳимоялаш муассасалари, даволаш-профилактика масканларида бeлган болалар, онаси ҳали 18 ёшга тeлмаган 3 ёшгача бeлган болалар онаси билан биргаликда, ногирон болалар ва бошқалар.
Фостер оила ёки бола қабул қилувчи оила мақомига сазовор бeлиш учун фостер ота-она аниқ талабларга жавоб беришлари, eқув курсларидан eтиб, кейин болани фостер оила тарбиясига олишлари зарур.
Бундай оиланинг универсал модули йӯқ ва у ҳар бир давлатда турли тартиб ва шартлар асосида иш юритади. Чет давлатларда фостер оила ва унинг ёрдами нафақат етим ва қаровчисиз болаларга, балки юра олмайдиган ва жисмоний ногирон бeлган катта ёшли кишиларга, шунигдек, қарияларга ҳам таклиф этилади.
Америка Қӯшма Штатларида фостер оилалар қарамоғида 500 мингдан ортиқ болалар тарбия олади. 1853 йили Чарлз Лоригг Брейс АҚШ-нинг Ню Йорк шаҳрида Болалар учун ёрдам жамиятини ташкил этди. Унинг асосий ғоя ва мақсади шаҳар кeчаларида санқиб юрган ва қаровчисиз болаларни мамлакатнинг деҳқончилик билан шуғулланувчи минтақаларида яшайдиган фермерлар оиласига бепул жойлаштиришдан иборат эди. Аммо аввал Болалар учун ёрдам жамияти билан болаларни ӯз қарамоғига олиб, тарбиялайдиган фермер оилалари ӯртасида бирор хил шартнома йӯқ эди. Бошида АҚШда бу ғояни такояни танқид қилишарди. Аммо бундай танқидларга қарамай, XIX асрнинг охирида етимларни фермерлар оиласига жойлаштириш анча ривожланиб, барча томонидан эътироф этилган воқеага айланди.
Фостер оила АҚШда етим ва қаровчисиз болаларни вақтинчалик жойлаштириш шакли сифатида эътироф этилади. Шунинг баробарида бу муддатда болаларнинг ӯз ота-онаси, акалари ёки опалари билан муносабати максимал даражада сақланишини эсда тутиш лозим.
Масалан, Буюк Британияда тахминан 85 фоиз болалар фостер оилада бeлганларидан кейин ӯз оилаларга қайтадилар. Бу фостер оилалар ва ҳамадан аввал, ижтимоий соҳа ходимларининг яхши ва самарали иши натижасидир. Бундай юксак мақсадларга етишиш учун жуда таъсирли сабаблардан яна бири ижтимоий соҳа ходимлари фаолияти йeналишида яхши қонунчиликнинг мавжудлиги ва уларнинг оилалар билан чамбарчас алоқаси ҳисобланади.
Айни пайтда АҚШда фостер оила етим ва қаровчисиз болаларни жойлаштиришнинг афзал шаклларидан бири ҳисобланади. Бола хавфсизлигини таъминлаш, нохуш ҳолатлар туфайли боланинг ҳаёти ва саломатлигига хатарнинг мавжудлиги, ота-оналар ҳаётидаги оғир ҳолатлар ва бошқалар болаларни фостер оилаларга жойлаштиришнинг асосий сабаби бeлади.
АҚШ ва Европа давлатларида қонунчиликка мувофиқ, агар бола ӯзининг ота-онасидан маҳрум этилса ёки унинг ота-она билан бирга бeлиши имкони бeлмаса, боланинг тарбияси максимал равишда оила муҳитига ӯхшаш бeлиши лозим.
Шунинг учун Европа ва Шимолий Америка (АҚШ ва Канада) давлатларида ижтимоий хизмат соҳаси фаолиятининг асосий йeналиши ижтимоий етимликнинг олдини олишга қаратиладики, у жабр кeрган оилаларни ижтимоий қeллаб-қувватлаш ва бундай оилаларга психологик-педагогик ёрдам кeрсатишдан иборат бeлади.
Болани фостер оилага жойлаштириш вақтинчалик чора бeлиб, бу муддат боланинг ӯз оиласида ижтимоий хизмат соҳаси ёрдами билан тинч-осуда ҳаёт юзага келгунга қадар давом этади.
Бугунги жаҳоннинг кeпгина давлатлари етим ва қаровчисиз болаларни болалар уйи ва уй-интернатларга жойлаштириш тажрибасидан қeл тортишган ёки бу тажрибадан қeл тортиш бeсағасида турибдилар. Фостер оилалар ва оилани ӯрнини босувчи оилаларда қаровчисиз болаларни тарбиялаш тажрибасидан кенг кeламда фойдаланилади. Айни пайтда фостер оилалар ва оилани ӯрнини босувчи оилалар Европада, Америка, Россия, Украина, Молдавия, Грузия, … Арманистон, Хитой ва Африканинг баъзи мамлакатларида кенг қулоч ёйган ва ундан кенг кeламда фойдаланилади. Марказий Осиё давлатларида фостер оила институти зарурий тарзда тараққий этмаган.
Хозир Тожикистонда фостер оила учун мукаммал ҳуқуқий база мавжуд эмас. Сиз қандай фикрдасиз, Тожикистонда фостер оила вужудга кела оладими? У етим ва қаровчисиз болалар шароитини яхшилай оладими?

Что вы думаете об этом?

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.